Қушларнинг кузги кузатув куни EuroBirdwatch

EBW18  Poster uzb.jpgҚушлар ишқибозларининг асосий байрами EuroBirdwatch 25 ёшга тўлди! Бу йил қушларнинг кузги саноғи турли мамлакатларда шанба 6-октябр куни бўлиб ўтади.

Аввалги йиллар каби қушларнинг кузги кузатуви кунида Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти фаол иштирок этади. Юртимизда кузатув натижаларининг муваффақияти кўп жиҳатдан қушларни муҳофаза қилиш жамиятининг талабалар клубларининг фаоллигига боғлиқ. Талабалар клублари қуйидаги ҳудудларда кузатувларни олиб боришса миннатдор бўламиз:

  • «Phasianus» клуби: IBA «Туябўғуз сув омбори», Тошкент вилояти;
  • «Flamingo» клуби: IBA «Зарафшон қўриқхонаси» Самарқанд вилояти ва Университет ҳиёбони, Самарқанд ш.;
  • «Иволга» клуби: IBA «Тўдакўл ва Қуйимозор сув омбори» ва «Когон балиқчилик хўжалиги» Бухоро вилояти;
  • «Otus» клуби: Ащикўл кўли, Қорақолпоқстон Республикаси;
  • «EcoBirds» клуби: Резаксой сув омбори, Наманган вилояти.

EBW_2016_colour_draftEBW ни нишонлаш бу йил фақатгина кузатувлар билан чегараланиб қолмайди. «Phasianus» клуби аъзолари Туябўғуз сув омбори атрофида чўл соғи учун сунъий уялар ўрнатадилар. Бундан ташқари, жамиятнинг ҳодимлари ва волонтёрлар мактабларга ташриф буюриб, болаларга қушлар ва улар кузда учиб ўтиш давомида учратиши мумкин бўлган таҳдидлар ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотлардан иборат машғулотлар ўтказадилар:

«Phasianus» клуби: Тошкент шағридаги «Птенчики 186-й школы» мактаб клуби;

«Otus» клуби: Нукус шаҳрининг 19-ўрта умумтаълим мактаби.

EuroBirdwatchнинг асосий мақсади – барча учратилган қушларни қайд этиш ва кузатув натижаларини Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жакмиятига юборишдан иборат. Кузатувларингиз фойда келтириши учун уларни қуйида кўрсатилган махсус шаклдаги каби тўлдиринг ва oleg.kashkarov1986@gmail.com электрон манзилига юборинг ёки +99890 1740396 рақамига қўнғироқ қилинг. Кузатув натижаларини 6 октябр соат 18.00 дан кечиктирмасдан юборинг!

EuroBirdwatch кузатувларини қайд этиш шакли:

  1. Кузатув санаси ва вақти
  2. Саноқ ўтказилган ҳудуд номи, иложи бўлса координаталари
  3. Маршрутингизнинг қисқача тавсифи: бошланиш нуқтаси – тугаш нуқтаси
  4. Саноқ кунидаги об-ҳаво (ёмғир, қуёш ва ҳ.к.)
  5. Учраган қушлар тури ва сони
  6. Сизнинг ФИШ, телефон рақамингиз ёки электрон манзилингиз
  7. Саноқда қатнашган одамлар сони

Кузатув натижаларини Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жакмиятига 6 октябр соат 18.00 дан кечиктирмасдан юборишни унутманг!

Реклама

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google+ photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google+. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s